08:28 / 01.03.2020
3 109

Қозоғистонда Наврўз байрамини қаторасига 9 кун нишонлаш таклиф қилинди

Қозоғистонда Наврўз байрамини қаторасига 9 кун нишонлаш таклиф қилинди
Қозоғистонда 14 мартдан 22 мартгача Наврўз байрамини нишонлаш таклиф қилинди, деб хабар қилди Sputnik.

Ахборот ва жамоатчиликни ривожлантириш вазирлиги мамлакатда Наврўзни нишонлаш бўйича янги концепцияни ишлаб чиқилди. Таъкидланишича, 9 куннинг 6 куни байрамга тайёргарлик кўриш кунлари бўлади, ҳар бир кунга алоҳида мавзу бириктирилиши мумкин.

Янги концепция “Наврўзда хайрли ишлар” деб номланди:
• 14 март – қариндошлар ва дўстлар билан учрашув куни;
• 15 март – хотира куни;
• 16 март – табиатга эҳтиёткорлик муносабат куни;
• 17 март – кўнгиллиларни жалб қилган ҳолда хайрли ишлар куни;
• 18 март – спорт ва ҳунармандчилик куни;
• 19 март – донолик ва билимлар куни;
• 20 март – оилавий анъаналар ва яхши одатлар куни;
• 21 март Наврўз – миллий таомлар куни;
• 22 март Наврўз– Янгиланиш ва янги ҳаётнинг бошланиши байрами.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда Наврўз байрамини қаторасига 9 кун нишонлаш таклиф қилинди