Америка Қўшма Штатларидаги мусулмонлар ҳуқуқ ҳимоячилари президентликка номзод Майкл Блумбергдан Нью-Йоркдаги мусулмонларни оммавий кузатувга олганини қатъият билан оқлагани учун узр сўрашини талаб қилмоқда.
NPR нашрининг ёзишича, Блумберг телекўрсатувлардан бирида "Америкада хавфсизликни сақлаш учун" мусулмонларни кузатиш зарур бўлганини айтган.
“Биз бир қанча зобитларни баъзи масжидларга имомнинг ваъзларини тинглаши учун юборганмиз. Ўшанда жуда эҳтиёткорлик билан иш тутдик ва буни кузатган органлар биз қонун доирасида амал қилаётганимизни айтишди. Биз ушбу мамлакатни ҳимоя қилиш, максимум маълумот олиш учун қонуний равишда бора олишимиз мумкин бўлган барча жойларга боришга тайёр эдик”, – деди Нью-Йоркнинг собиқ мэри.
Бундан ташқари, президентликка номзоднинг таъкидлашича, ўша йилларда "очиқчасига терроризмга чақирган имомлар" бўлган.
Маълумки, Майкл Блумберг 2002-2013 йилларда Нью-Йорк мэри бўлган ва мусулмонларни кузатиш дастурини ишлаб чиққан. Ҳатто бу дастур фош бўлгандан кейин ҳам уни оқлашда давом этган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди