
Фото: AFP
Кремлда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россияни Суриядан чиқиб кетишга чақирганига жавоб берилди. Таъкидланишича, Россия ҳарбийлари Сурияда қонуний асосда қолаётган ягона давлатдир.
Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков «Россия 1» телеканалида эфирга узатилган «Москва. Кремль. Путин» дастурида айтиб ўтди.
Песков Эрдўған Владимир Путинни Анқарани Сурия ҳукумати билан «бирга-бир» қолдиришга чақирганига шундай изоҳ берди.
Унинг таъкидлашича, Россия минтақада Суриянинг қонуний раҳбарияти илтимоси билан ҳаракат қилмоқда.
«Сурияда қолган давлатлар ҳарбийлари халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва принципларига зид равишда қолмоқда», деб айтган Песков.
Путиннинг матбуот котиби Сурия Анқара Сочидаги келишувлар доирасида фаолсизлантирилишига ваъда берган террорчилар билан курашаётганини таъкидлаб ўтган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар