07:57 / 03.03.2020
2 457

Разан ал-Нажжор - ҳаётини ярадорлар ҳимоясига қурбон қилган фаластинлик ҳамшира

Разан ал-Нажжор - ҳаётини ярадорлар ҳимоясига қурбон қилган фаластинлик ҳамшира
Разан ал-Нажжор 1997 йил 13 сентябрда Исроил билан чегарада яшаган оддий Фаластин оиласида туғилган.
Унинг отаси узоқ вақт Исроилда ишлаган эди ва Разандан ташқари оилада яна беш фарзанднинг отаси эди. Бироқ, давлатлар ўртасидаги чегара ёпилгач у ишсиз қолди.

Разан ал-Нажжорнинг университетга кириш орзулари барбод бўлди, аммо у бепул ҳамширалик курсларини тугатиб, кўнгилли ҳамшира бўлди.
Қиз доимо қийин вазиятларда қолган одамларга ёрдам бериш ва одамларни қутқариш учун шифокор бўлишни орзу қилар эди. Шуниси эътиборга лойиқки, у орзусига эришди ...

2018 йил май ойи охирида Исроил билан чегарада, деворлар ва назорат-ўтказиш пунктлари мавжуд бўлган жойда тартибсизликлар бошланиб, фаластинликлар урушни тўхтатишни талаб қилишди.

Аскарлар бунга жавобан тинч аҳолига қарши қурол ишлатишди.
2018 йил 1 июн куни Ал-Нажжор ва бошқа ҳамширалар ушбу воқеа ҳақида хабар топдилар, улар ярадорларга ёрдам беришга шошилдилар.

Аскарлар куч ва қурол ишлатишда давом этишди, яраланган, ёрдамга муҳтожларни ҳам аяб ўтиришмади. Разан ал-Нажжор "тирик қалқонга" айланиб, ерда ётган одамларни тўса бошлади.

У қурол йўқлигини намойиш қилиб, қўлларини кўтарди, лекин ... унга теккан ўқ 20 ёшли қизнинг ҳаётига зомин бўлди.
Шундан сўнггина Исроил аскарлари қўрқиб, ярадорларни олиб кетишга рухсат беришди. Ўз жонини фидо қилган қиз қаҳрамонлик тимсолига айланди.

Кейинчалик, БМТ Исроил аскарлари томонидан Фаластин билан чегарада содир этилган ҳарбий жиноятларга оид масалани ўрганиб чиқди. Маълум бўлишича, улар ўнлаб ўспиринларнинг, икки журналистнинг ва учта ҳамширанинг, шу жумладан Разан ал-Нажжорнинг ҳаётига зомин бўлишган.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Разан ал-Нажжор - ҳаётини ярадорлар ҳимоясига қурбон қилган фаластинлик ҳамшира