09:53 / 03 марта 2020
1 180

Германия ички ишлар вазири Меркель қўлини сиқишдан бош тортди (видео)

Германия ички ишлар вазири Меркель қўлини сиқишдан бош тортди (видео)
Германия ички ишлар вазири Хорст Зеехофер коронавирус тарқалиши ортида мамлакат канцлери Ангела Меркелнинг қўлини сиқишдан бош тортди. Бу ҳақда Bild нашрига таяниб Kun.uz хабар берди.

Берлинда мигрантлар бирлашмалари вакиллари билан учрашувда Меркель Зеехофернинг ёнидан ўтаётиб, сўрашиш учун унга қўлини узатган. Бироқ вазир канцлернинг қўлини сиқишдан бош тортган. Меркель буни ҳазил билан қабул қилиб, икки қўлини тепага кўтариб, вазирга кафтларини “мана, ҳеч нарса йўқ” дегандек қилиб кўрсатган. Натижада улар ва атрофдагилар бу вазиятни кулгу билан қаршилашган.

Германия матбуотида маълум қилинишича, Зеехофер коронавирус тарқалиши сабабли қўл сиқишишлардан воз кечишга қарор қилганини айтган.
Айни вақтда Германияда коронавирусга чалиниш бўйича 150 та ҳолат қайд қилинган.

Германия ички ишлар вазири Меркель
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)