
Фото: Getty Images
Alibaba корпорацияси асосчиси Жек Ма Японияга коронавирусга қарши курашиш учун миллионта ҳимоя ниқоби совға қилди.
Бу ҳақда China Daily нашри маълум қилди.
Хитойнинг энг бадавлат одами Японияда коронавирус билан боғлиқ вазият ўнгланишига умид билдирган. Таъкидланишича, Жек Ма совға қилган 50 тонна ниқоб Хитойдан Токиога China Eastern Airlines авиакомпанияси самолёти билан етказиб берилган.
Айни вақтда Японияда коронавирусга чалинганлар сони мингга яқинлашиб қолди, 12 киши ундан вафот этган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.