13:27 / 05.03.2020
2 575

МРБ хакерлари 11 йилдан бери Хитойда кибержосуслик билан шуғулланиб келган

МРБ хакерлари 11 йилдан бери Хитойда кибержосуслик билан шуғулланиб келган
Хитой антивирус компанияси Qihoo 360‘нинг маълум қилишича, АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси хакерлари ўн йилдан ортиқ вақт давомида Хитой авиасаноати ва бошқа соҳаларида кибержосуслик билан шуғулланиб келган. Жосуслик компанияси фойдаланган зарарли дастурий таъминот намуналари 2017 йилда Wikileaks порталида ошкор қилинган маълумотлар билан солиштирилганда фош этилган.

Авиация ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари, нефт саноати, Интернет компаниялари ва давлат идораларини ўз ичига олган бир қанча тармоқлар ва тузилмалар нишонга олинган. Qihoo’нинг қўшимча қилишича, самолётларнинг кузатилиши "муҳим кишининг саёҳат йўналишларини" кузатишга қаратилган бўлиши мумкин.

Qihoo хакерлик дастурлари намуналари каталогини, уларнинг яратилиш вақтини таҳлил қилди ва ушбу воситаларни ким ишлаб чиққанидан қатъий назар, у АҚШнинг шарқий соҳилларида ишлаганини аниқлади.

Қўшма Штатлар, Хитой ва дунёнинг бошқа кучли мамлакатлари сингари, жосусликда айбланганда, камдан-кам ҳолларда шарҳ беришади.
2017 йил мартида Wikileaks Vault 7 деб номланган 9 мингта ҳужжатни эълон қилди. Ҳужжатда Марказий разведка бошқармасининг қатор хакерлик фаолиятлари ошкор қилинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » МРБ хакерлари 11 йилдан бери Хитойда кибержосуслик билан шуғулланиб келган