Фото: «Eurosport»
Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, футбол юлдузи Роналдиньо қалбаки паспорт билан Парагвайда ушланди.
Бироқ Парагвай прокуратураси Роналдиньога нисбатан айблов эълон қилмайдиган бўлди. Бу ҳақда прокурор Федерико Дельфино маълум қилди.
Суд вакилига кўра, мамлакатга қалбаки ҳужжатлар билан кирган Роналдо де Ассис Морейра — яъни Роналдиньо ҳамда унинг акаси Роберто тергов учун муҳим маълумотларни тақдим этишгани боис озодликка чиқарилган.
Иш ҳамон кўриб чиқилмоқда, Роналдиньо эса саккиз соатлик сўроқдан сўнг прокуратура биносини тарк этган, деб ёзмоқда «ABC Color» газетаси. Поркурор Дельфино бир неча шахсларга нисбатан айблов эълон қилингани, Роналдиньо ва акаси улар орасида йўқлигини айтган. Бироқ тергов якунига етгунига қадар ака-укалар Парагвайда қолишларига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Роналдиньода 2,3 млн. евро қарздорлик мавжудлиги аниқлангач, Бразилияни тарк этиши тақиқланган эди. Шунга қарамай, у қалбаки паспорт билан қўшни Парагвайга жўнаб кетган. Унга қалбаки паспорт олишда ёрдам берган тадбиркор Вильмондес Соуза Лира Бразилияда ҳибсга олинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Damas учун онлайн контрактация очилади
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди