09:04 / 07.03.2020
3 258

Коронавирус билан касалланганлар сони 100 минг кишидан ошди

Коронавирус билан касалланганлар сони 100 минг кишидан ошди
Фото: Ahn Young-joon / AP
Дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 100 минг кишидан ошди. Шу билан бирга, Хитойнинг материк қисмида янги ҳолатлар сони камайишда давом этмоқда.

ХХР соғлиқни сақлаш комиссиясининг маълумотларига кўра, 6 март куни мамлакатда коронавирус билан касалланишнинг 99та янги ҳолати қайд этилган, бу аввалги кунларга қараганда 44тага кам. 28 киши вафот этди. Ҳаётдан кўз юмганларнинг барчаси янги касалликнинг тарқалиши биринчи марта қайд этилган Хубэй провинциясида яшовчилардир.

Шунингдек, Хитой расмийларининг хабар беришича, сўнгги бир сутканинг ўзида 1678 кишига касалхонадан жавоб берилди, 4873 киши эса карантиндан чиқарилди.

SCMP ҳисоб-китобларига кўра, дунёнинг барча мамлакатларида 100,7 мингдан ортиқ одам коронавирусни юқтирган. 3455 киши вафот этди, 55 мингдан ортиғи тузалди. Ҳаётдан кўз юмганлар ва касалхонадан чиқарилганларнинг аксарияти - Хитой фуқаролари.

Қурбонлар сони бўйича ХХРдан кейин иккинчи ўринда Италия (197 киши) турибди. Кейинги ўринларда Эрон (124), Жанубий Корея (42) ва АҚШ (14).
Россияда сўнгги бир сутка ичида касалланишнинг олтита ҳолати аниқланди. Мамлакатда ушбу касалликка чалинган 10 киши рўйхатга олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус билан касалланганлар сони 100 минг кишидан ошди