12:46 / 07.03.2020
2 628

Жаҳон иқтисодиёти коронавирус ваҳимаси ортида 9 кунда 9 триллион доллар йўқотди

Жаҳон иқтисодиёти коронавирус ваҳимаси ортида 9 кунда 9 триллион доллар йўқотди
Фото: WBAP.com
Коронавирус ваҳимаси ортида охирги 9 кун ичида жаҳон фонд биржаларида 9 трлн доллар йўқотилди. Бу ҳақда 6 март куни CNN телеканалига таяниб Kun.uz хабар берди.

Акциялар нархи нафақат АҚШ фонд биржаларида, балки Европа ва Осиёда ҳам тушиб кетган. Япониянинг таянч индекси Nikkei 225 6 март куни 2,7 фоизга, Жанубий Корея индекслари 2,2 фоизга, Ҳонгконг биржаси индекси 2,3 фоизга, Хитойнинг SHCOMP индекси 1,3 фоизга тушиб кетган.

Европадаги фонд биржалари Европа давлатларида коронавирус жадал тарқалаётгани ҳақидаги хабарлар ортида 3-3,6 фоизга пасайган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жаҳон иқтисодиёти коронавирус ваҳимаси ортида 9 кунда 9 триллион доллар йўқотди