15:24 / 07.03.2020
3 302

Ўзбекистоннинг Эронда қолиб кетган 11 нафар фуқароси президентдан ёрдам сўради (видео)

Ўзбекистоннинг Эронда қолиб кетган 11 нафар фуқароси президентдан ёрдам сўради (видео)
Ижтимоий тармоқларда Эрон ва Туркманистон ўртасидаги чегара постида қолиб кетаётган 11 нафар Ўзбекистон фуқароларининг президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган видеомурожаати тарқалди.

Видеода давлатлараро юк ташиш билан шуғулланадиган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари мурожаат билан чиқиб, 23 февралдан буён коронавирус инфекцияси сабаб чегараларнинг ёпилгани натижасида Эрон Ислом Республикаси “Лутфобод” божхона постидаги терминал ичида қолиб кетишганлигини, ватанга қайтишнинг имкони бўлмаётганлигини, бу ҳақида тегишли консуллик идораларига қилган мурожаатлари жавобсиз қолганлигини маълум қилишган.

Шунингдек, ҳайдовчилар ўз мурожаатларида Эроннинг касаллик авж олган ҳудуди улар турган жойдан минг километр узоқликда эканлиги, фуқароларнинг ҳеч бири касалликка чалинмаганлиги ва соғломлиги айтилади.

Фуқаролар давлат раҳбаридан ватанга қайтишда амалий ёрдам сўраган.
Ҳозирча, ушбу ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Транспорт вазирлиги бирор бир муносабат билдирмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистоннинг Эронда қолиб кетган 11 нафар фуқароси президентдан ёрдам сўради (видео)