16:16 / 08.03.2020
3 282

Хитойда қулаган меҳмонхона вайроналари остидан 50 киши олиб чиқилди (видео)

Хитойда қулаган меҳмонхона вайроналари остидан 50 киши олиб чиқилди (видео)
Фото: Bloomberg
Хитойнинг Фуцзян провинциясидаги Сюанчжоу шаҳрида қутқарувчилар қулаган меҳмонхона вайроналари остидан 50 кишини олиб чиқди, уларнинг икки нафарида ҳаёт аломатлари бўлмаган. Бу ҳақда «РБК»га таяниб Дарё нашри хабар бермоқда.

«Маҳаллий маъмурият вакилларининг сўзларига кўра, вайроналар остидан олиб чиқилган 50 кишидан икки нафари ўлган, қутқарувчилар бошқа омон қолганларни ҳамон изламоқда», — дейилади CГТН хабарида.

Меҳмонхона биноси 7 март куни бузилиб кетган эди. Таъкидлашларича, бино вайроналари остида 70 киши бўлиши мумкин. 80 ўринга мўлжалланган бу меҳмонхона 2018 йилда очилган эди. COVID-19 коронавирус инфекцияси эпидемияси сабаб, 2020 йилда у карантин марказига айлантирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекциясининг тарқалиши дастлаб Хитойнинг Ухань шаҳрида аниқланган эди. Кейинчалик касалланиш ҳолатлари Япония, Жанубий Корея, Австралия, Канада, Германия, Франция, Испания, Италия, Буюк Британия, Швеция, Россия, Канада, Тайван, Филиппин, Сингапур, Малайзия, Непал ва бошқа бир қатор давлатларда аниқланди.

Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг 7 мартдаги маълумотларига кўра, мамлакатда бир сутка ичида вирусдан 27 киши вафот этган. South China Morning Post нашри ҳисоб-китобларига кўра, бутун дунё бўйича касаланганлар сони 104 минг кишидан ошган, 56 мингдан ортиқ бемор тузалган, 3570 киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда қулаган меҳмонхона вайроналари остидан 50 киши олиб чиқилди (видео)