18:58 / 09.03.2020
2 853

Роналдиньони Парагвайда 6 ойга қамаб қўйишди

Роналдиньони Парагвайда 6 ойга қамаб қўйишди
Фото: Bloomberg
Парагвай суди афсонавий футболчи "Олтин тўп" соҳиби Роналдиньо сохта паспорт билан Парагвай давлатига кириши бўйича ҳибсни олти ойга узайтирди. Суд унга уй қамоғини белгилаган тақдирда, Бразилия "Барселона"нинг собиқ юлдузини Парагвайга топширмаслигидан хавотирда, шунинг учун у тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди. Мамлакатлар ўртасида экстрадиция тўғрисидаги шартнома мавжуд эмас, деб Globo Esporte хабар бермоқда.

Бразилиянинг собиқ миллий терма жамоасининг етакчиси Роналдиньо Гаучо жиддий ҳуқуқий муаммоларга дучор бўлган.

5 март куни у акаси ва агенти Роберто де Aссис Морейра билан бирга Aсуньсон шаҳрида маҳаллий полиция томонидан сохта паспорт билан мамлакатга киришда гумонланиб, меҳмонхонадан уларга тегишли бўлган сохта паспортларни топишган. Эртаси куни улар қўйиб юборилди, лекин бир неча соатдан кейин улар яна ҳибсга олинган.

Фото: АИФ
Айтиб ўтиш жоизки, Парагвай қонунларига кўра ҳужжатларни қалбакилаштириш, жарима ёки бир йилгача қамоқ билан жазоланади.
"Мен унинг спорт юлдузи эканлигини тушунаман. Aммо, машҳурлигидан қатъи назар, қонун ҳамма учун бир хил бўлади”, - дея қўшимча қилди Парагвай ички ишлар вазири Эуклидес Асеведо.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Роналдиньони Парагвайда 6 ойга қамаб қўйишди