09:53 / 10.03.2020
3 265

Афғонистон сайланган президентининг қасамёд қилиш маросими бўлиб ўтди

Афғонистон сайланган президентининг қасамёд қилиш маросими бўлиб ўтди
Фото: Reuters
Кобулдаги Арк саройида Афғонистон сайланган президенти Ашраф Ғанининг инаугурация жараёни бўлиб ўтди, маросим маҳаллий телевидение орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб Дарё хабар қилди.

Маросимда ҳукумат аъзолари, парламент депутатлари ҳамда вилоятлардан келган вакиллар иштирок этди. Иштирокчилар орасида БМТ бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Тадамити Ямамото, АҚШ махсус вакили Залмай Халилзод, Афғонистондаги НАТО ва АҚШ қўшинлари қўмондони Остин Скотт Миллер, АҚШ, Германия, Канада, Ҳиндистон ва Покистон элчихоналарининг ходимлари қатнашди.

Ўз навбатида Сапидор саройида Ашраф Ғанининг сайловлардаги асосий рақобатчиси Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулланинг ҳам параллель инаугурацияси бўлиб ўтди, у президентлик сайловларидаги мағлубиятини тан олмаган.

Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси февраль ўрталарида президентлик сайловларидан деярли беш ой вақт ўтгач 28 сентябрда бўлиб ўтган муҳим сиёсий жараённинг якуний натижаларини эълон қилган ва Муҳаммад Ашраф Ғани ғолиб деб топилганди. Комиссия маълумотларига кўра, Ғани 50,64 фоиз овоз тўплаган, Абдулла Абдулла учун эса 39,52 фоиз сайловчи овоз берган.

Абдулланинг жамоаси ушбу натижалардан норози эканини билдирди ва комиссиянинг Ашраф Ғани ҳисобига биометрик тасдиқдан ўтмаган 300 мингта сохта бюллетень қўшиб ҳисобланганини билдирди.

Президентлик сайловларида иштирок этган бошқа номзодларнинг жамоалари ҳам якуний натижалардан норози бўлган.
Президентлик сайлови бўйича шикоятлар комиссиясида 16,5 мингта мурожаат рўйхатга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон сайланган президентининг қасамёд қилиш маросими бўлиб ўтди