12:53 / 10.03.2020
2 881

«Қора душанба»: жаҳон фонд бозорлари 2008 йилдан бери энг ёмон кунни ўтказди

«Қора душанба»: жаҳон фонд бозорлари 2008 йилдан бери энг ёмон кунни ўтказди
Фото: «Daily Express»
Душанба, 9 март жаҳон фонд бозорлари учун 2008 йилдан бери энг ёмон кун бўлди. «Euronews» ёзишича, бир томондан коронавирус эпидемияси хавфи кучайиб бораётган, иккинчи томондан нефть нархлари 1991 йилдан бери рекорд пасайишга учраган шароитда АҚШнинг Dow Jones саноат индекси душанба кунги савдоларни 7,83 фоизлик пасайиш билан ёпди.

Атлантиканинг бошқа соҳилида ҳам аҳвол яхшимас. Европа биржаларида савдолар фонд индексларининг 7-8 фоизлик пасайиши билан тугади. Франция етакчи корпорациялари котировкалари асосий кўрсаткичи — CAC 40 8,39 фоизга, Италиянинг FTSE MIB биржаси нақ 11,17 фоизга қулади. DAX (Германия) йўқотиши эса 2001 йил 11 сентябридаги терактдан бери энг катта каттаси бўлди — 7,94 фоиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Қора душанба»: жаҳон фонд бозорлари 2008 йилдан бери энг ёмон кунни ўтказди