19:53 / 10.03.2020
3 510

Bloomberg коронавирус эпидемияси тарқалишининг 4 та сценарийсини маълум қилди

Bloomberg коронавирус эпидемияси тарқалишининг 4 та сценарийсини маълум қилди
Bloomberg таҳлилчилари COVID-19 коронавирус эпидемияси тарқалишининг тўртта сценарийсини ишлаб чиқди. Улар ичидан энг ёмон сценарийга кўра, АҚШ, Евроҳудуд, Япония иқтисодиётида рецессия кузатилади, Хитой иқтисодиёти ўсиши кескин секинлашади. Мутахассислар прогнозда сезиларли ноаниқлик даражаси борлигини тан олишади, аммо Хитой иқтисодиётининг ҳозирги траекторияси биринчи чоракда атиги 1,2% ўсишга олиб келишини кўрсатмоқда.

Тез тикланиш
Хитой эпидемияни назоратга олади, иккинчи чоракда ишлаб чиқаришни тиклайди ва ЯИМ ўсиши 0.7 пунктга пасаяди, йил охирига келиб коронавируснинг бошқа давлатлар иқтисодиётига таъсири қарийб сезилмайди. Бир ой олдин бу вариант асосий бўлиши мумкин эди, бироқ ҳозир у оптимистик мақомда: вирус бошқа мамлакатларга тарқалди, Хитой "дунё фабрикаси" сифатида аллақачон ўз ишлаб чиқаришининг пасайишига эмас, балки чет элдаги талабнинг ҳам пасайишига дуч келди.

Чекланган таъсир қилиш
Хитой иқтисодиётида V-шаклдаги тикланиш ўрнига U-шаклда тикланиш бўлади. Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти ўсиши 1,5 фоиз даражага, Япония - 1 фоиз даражага, Германия - 1,2 фоиз даражага, Россия - 0.9 фоиз даражага пасаяди. Коронавирус АҚШ иқтисодиётига минимал даражада таъсир кўрсатади. Глобал ялпи ички маҳсулот ўсиши 2,3% гача пасаяди, бу эса рецессиянинг бошланиши дегани.

Кенг тарқалган эпидемия
Ушбу сценарийда коронавируснинг сезиларли, аммо пандемик тарқалиши тахмин қилинмоқда. Бу ҳолда, Хитой бошқа мамлакатларга қараганда камроқ йўқотади (ЯИМ ўсиши 2 фоиз), евро зона ва Россияда эса аниқ рецессия кузатилади (Россия ЯИМ ўсиши 3 фоиз даражага пасаяди). Жаҳон иқтисодий ўсиши 1,2% гача секинлашади, аммо АҚШда рецессия кузатилмайди.

Пандемия
Глобал рецессия: глобал ЯИМ ўсиши нолга тушади. Энг ёмони Шарқий Европа иқтисодиётида кузатилади. Россия бу йил учун прогноз қилинган кўрсаткичдан 5 %га пасаяди. Хитой ва АҚШ иқтисодиёти бошқаларга қараганда камроқ зарар кўради. (минус 2,4 % пункт).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Bloomberg коронавирус эпидемияси тарқалишининг 4 та сценарийсини маълум қилди