21:53 / 10.03.2020
8 786

Коронавирус тарқалиши суръати ҳаво ҳароратига боғлиқлиги аниқланди

Коронавирус тарқалиши суръати ҳаво ҳароратига боғлиқлиги аниқланди
Фото : Torontosun
Хитойлик олимлар янги турдаги коронавирус ҳарорат Цельсий бўйича 8,72 даража бўлганда энг тез суръатлар билан тарқалишини аниқлашди.
Бу ҳақда South China Morning Post нашрида маълум қилинди.

Олимлар ўтказган тадқиқот Хитойнинг 400 шаҳри ва ҳудудидан олинган маълумотларга асосланган. Олимлар вируснинг 20 январдан 4 февралгача тарқалиши кўламини таҳлил қилишган. Улар касалланганлар сонини ҳаво ҳарорати билан солиштиришган.

Натижада олимлар иссиқ мамлакатларда коронавирус секинроқ тарқалиши ҳақидаги хулосага келишган.
Вирус юқори ҳароратга жуда таъсирчан. Бу унинг иссиқроқ мамлакатларда тарқалишига тўсқинлик қилади”, дейилган тадқиқотда.

Шу билан бирга, коронавирусга чалиниш статистикаси вирус совуқ ва қуруқ иқлимдан тортиб тропик иқлимгача турли шароитларда тарқалиши мумкинлигини кўрсатган.

Олимларнинг таъкидлашича, баҳор ва ёз келиши билан ҳаво ҳароратининг кўтарилиши коронавирусга чалиниш суръатлари пасайишини кафолатламайди. Шу сабабли давлатлар эпидемияга қарши ўз хавфсизлик чораларини ишлаб чиқишлари керак.

Бу орада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти директори Майк Райан эпидемия ўз-ўзича ўтиб кетишини кутмаслик кераклигини айтган. “Вирус грипп каби ўтиб кетади деб ўйлаш – ёлғон умид. Биз буни кута олмаймиз. Бунинг исботи йўқ”, деб айтган Райан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус тарқалиши суръати ҳаво ҳароратига боғлиқлиги аниқланди