
Конянинг Ҳалкапинар туманида кучли бўрон натижасида масжид минораси уйнинг устига қулаб кетди. Моддий зарар келтирилган уй эвакуация қилинди.
Кечаси Халкапинар туманида янада кучли шамол тургани ва бўрон кучайгани бутун тумандаги дарахтларни кўчириб ва уйларни томларини учириб кетди. Кусере туманидаги Кüсере масжидининг минораси шамол йўналишига қараб қурилган уйга ағдарилган.

Хабар бериш билан воқеа жойига полиция ва ўт ўчириш гуруҳлари юборилган. Полициячилар уйни текширувдан ўтказишди. Ҳалкапинар тумани ҳокими Öмер Кирач ва шаҳар ҳокими Меҳмет Баккал вайрона ҳолига келиб қолган уйни кўздан кечирдилар.
Минора уларнинг уйлари устига тўсатдан қулаганини айтиб, уй эгаси Муса Сойсал "Кечқурун ғалати бўрон кўтарилди. Эрталаб соат 4:00 атрофида 36 метр баландликдаги минора бирданига қулаб тушди. Биз уйда эдик. Минора тошлари секин аста тўкила бошлагач, оила аъзоларимиз билан бир хонада жон сақлашдан бошқа йўлимиз йўқ эди." «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар