date
views 2 646

Покистонда байрамга тайёргарлик кўраётган ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

Покистонда байрамга тайёргарлик кўраётган ҳарбий самолёт ҳалокатга учради
Покистон ҳарбий ҳаво кучлари (ПҲК) Ф-16 қирувчи самолёти пойтахт Исломободдаги парк яқинида ҳалокатга учради ва учувчи Номан Aкрам ҳалок бўлди. Ҳозирда самолётнинг қулаб тушиш сабаблари ва учувчининг ўлими сабаблари аниқлаштирилмоқда.

ПҲК ўз баёнотида самолёт 23 март миллий байрами парадига тайёргарлик кўраётганини айтди.
Полиция ва хавфсизлик кучлари тезда Шакарпария ҳудудида, бир нечта музейлар, гольф клублари ва Жинна стадиони атрофини ўраб олишди. Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеолавҳалар яқин атрофдаги бинолардан олинганга ўхшайди. Улардан маълум бўлишича самолёт тушаётган пайт осмонда тутун ва алангалар пайдо бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонда байрамга тайёргарлик кўраётган ҳарбий самолёт ҳалокатга учради