date
views 3 392

Ўзбекистон билан чегарадаги Қозоғистон божхона ходими пора билан қўлга тушди

Ўзбекистон билан чегарадаги Қозоғистон божхона ходими пора билан қўлга тушди
Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилоятидаги Ўзбекистон билан чегарадош бўлган Давлат даромадлари бошқармаси(ДДБ) “Қоплонбек“ божхона постининг етакчи мутахассиси пора олишда айбланиб судланди. Бу ҳақда zakon.kz хабар бермоқда.

Туркистон вилояти коррупцияга қарши кураш хизмати томонидан божхона постининг етакчи мутахассиси Жилқибаевнинг пора олиш факти бўйича судгача бўлган терговни якунлаган ва у тадбиркор Шинтаевадан божхона декларациясини расмийлаштирмасдан истеъмол товарларини тўсиқсиз олиб ўтиши учун $125 миқдорида пора олганликда гумон қилинган.

27 февраль куни Сариағаш туман судининг ҳукми билан Жилқибоев 1,5 миллион тенга ($3750) миқдорида жаримага тортилди.
Шу билан бирга, судланувчи умр бўйи давлат хизматида лавозимни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон билан чегарадаги Қозоғистон божхона ходими пора билан қўлга тушди