14:08 / 13.03.2020
5 785

Хитойда коронавирус пандемияси қачон тугаши маълум қилинди

Хитойда коронавирус пандемияси қачон тугаши маълум қилинди
Фото: Reuters
Янги турдаги COVID-19 коронавирус пандемияси 2020 йилнинг июнь ойига бориб пасайишни бошлайди. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси махсус экпертлар гуруҳи раҳбари Чжун Наншанга таяниб, Commercial Times хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, бу касаллик тарқалишига қарши курашиш учун барча кучларни сафарбар этилишини талаб қилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитой ҳудудида коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 80 793 кишини ташкил этиб, улардан 62 793 нафари соғайишга муваффақ бўлган. Эпидемия мамлакатнинг 3169 фуқаросини ҳаётдан олиб кетган. Шунга қарамай Хитойдаги эпидемиологик вазият тобора яхшиланмоқда. Хусусан, касалланган фуқароларнинг салкам 78 фоизи соғайди. Карантин ўчоғида жорий этилган карантин енгиллаштирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда коронавирус пандемияси қачон тугаши маълум қилинди