19:39 / 13.03.2020
3 371

Қозоғистон фуқароларига қўл бериб кўришмаслик тавсия қилинди

Қозоғистон фуқароларига қўл бериб кўришмаслик тавсия қилинди
Қозоғистонда қўл бериб кўришиш ва ўткир респиратор вирусли инфекция белгилари бор инсонлар билан мулоқотдан қочиш тавсия қилинди. Бу ҳақда "Tengrinews"га таяниб "Дарё" ёзмоқда.

«Асосий эътиборни шахсий гигиенага қаратиш керак. Қўлларни ювиш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва йўталганда керакли чораларни кўриш лозим: хонани яхшилаб тозлаш, тез-тез шамоллатиб туриш. Учрашувларда қўл бериб сўрашишни йиғиштириш, ўткир респиратор вирусли инфекция белгилари бор инсонлар билан мулоқот қилмаслик ва оммавий тадбирларга бормасликни тавсия қиламиз. Бу умумий тавсия. Умид қиламизки, барча қоидаларда риоя қилинса, ўзингиз ва атрофдагилар соғлиғига зарар етмайди», — дейди Нур-Султон шаҳри Жамоатчилик соғлиғини сақлаш бошқармаси раҳбари Сауле Кисикова.

Кисикованинг таъкидлашича, шаҳардаги барча тиббиёт муассасаларида шифокорлар таркибига коронавирус инфекциясини қандай қилиб қайд этиш, шунингдек, хавфсизлик чораларини кўриш бўйича семинар ва тренинглар ўтказилган.

Кисикова ушбу тоифадаги шахсларга тиббий ёрдам кўрсатадиган тиббиёт ходимлар эпидемияга қарши режим ва санитария-эпидемиология талабларига мувофиқ равишда ўқитилганлигини маълум қилди. Тиббиёт муассасалари тўлиқ дори-дармонлар, керакли воситалар ва индивидуал ҳимоя восиялари билан таъминланган.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Нур-Султондаги шифохоналарда коронавирус билан касалланган тўрт бемор даволанаётгани тўғрисидаги миш-мишларни рад этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон фуқароларига қўл бериб кўришмаслик тавсия қилинди