23:23 / 13.03.2020
3 253

Оч қолган маймунлар Таиланд шаҳарларини ишғол этмоқда

Оч қолган маймунлар Таиланд шаҳарларини ишғол этмоқда
Одатда Таиланддаги ёввойи маймунларни сайёҳлар боқишади.
Коронавирус туфайли мамлакат туризм инқирозига учрагани ва туристларни етишмаслиги туфайли мамлакат маймунлари оч қолишди. Ҳайвонлар улкан пода бўлиб, ҳатто озгина овқат учун бир-бирини ўлдиришга ҳам тайёр.

Лопбури шаҳрининг аҳолиси маймунларнинг ҳақиқий босқини ҳақида гапириб беришди. Ҳайвонларнинг феъл-атворига одатланган тайликлар, маймунларнинг шафқатсизлигидан ҳайратда қолдилар. Маймунлар кимнинг қўлида егуликни кўришса, уни ғажиб ташлашга ҳам тайёр, деб хабар беради Sof.uz.

"Улар маймунлар эмас, ёввойи итларга ўхшаб кетмоқда. Бир парча овқатни деб ақлдан озишди. Мен уларни ҳеч қачон бунчалик тажовузкорлигини кўрмаганман”, деди шаҳарликлардан бири.

Лопбури шаҳрида минглаб ёввойи маймунлар кўчаларда айланиб юришади ва қадимги Будда ибодатхоналарида яшайдилар. Ташриф буюрган сайёҳлар ҳайвонларни овқатлантирар эди ва уларнинг сони кўп бўлганлиги сабабли, маймунлар овқат танқислигини сезишмасди. Энди эса янги турдаги коронавируснинг тарқалиши туфайли Таиландга сайёҳларнинг оқими 44 фоизга камайиб кетди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оч қолган маймунлар Таиланд шаҳарларини ишғол этмоқда