11:40 / 14.03.2020
2 989

АҚШда коронавирус сабаб фавқулотда ҳолат эълон қилинди

АҚШда коронавирус сабаб фавқулотда ҳолат эълон қилинди
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда коронавирус сабаб фавқулотда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда махсус ташкиллаштирилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Трампнинг сўзларига кўра фавқулотда ҳолат эълон қилиниши коронавирусга қарши кураш учун муҳим чора ҳисобланади. АҚШ президенти коронавирусга қарши кураш учун 50 миллиард долларгача пул ажратилиши мумкинлигини айтди. Фавқулотда ҳолатнинг дастлабки босқичида вирусдан ҳимояланиш учун керакли бўлган воситалар мамлакат бўйлаб тарқатилади.

Трамп фавқулотда ҳолат эълон қилинишига олдинроқ ёзган твиттердаги постида ишора қилганди: «Бугун 15:00да Оқ уйда матбуот анжумани ўтказилади. Мавзу: коронавирус!», деб ёзганди Трамп ўз микроблогида.

12 март куни Трамп коронавирусга қарши кураш мақсадида 30 кунга Европа мамлакатларидан АҚШга киришни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилганди. Олдинроқ АҚШнинг Вашингтон, Нью-Йорк ва Калифорния штатларида фавқулотда ҳолат эълон қилинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда коронавирус сабаб фавқулотда ҳолат эълон қилинди