10:00 / 15.03.2020
3 059

Қирғизистонда мактаблар ва олий таълим муассасалари 3 ҳафтага карантинга ёпилади

Қирғизистонда мактаблар ва олий таълим муассасалари 3 ҳафтага карантинга ёпилади
Фото: Sputnik / Евгений Епанчинцев
Қирғизистонда 16 мартдан бошлаб барча мактаблар ва олий таълим муассасалари 3 ҳафтага карантинга ёпилади. Бундай қарор Қирғизистон хавфсизлик кенгашининг президент Сооронбай Жээнбеков бошчилигида ўтган йиғилишида қабул қилинган.

Жээнбеков йиғилишда барча давлатлар коронавирус эпидемияси сабабли иқтисодий йўқотишларга қарамай, аҳоли саломатлигини биринчи ўринга қўйиб, чегаралар ва йўналишларни ёпишга борганини таъкидлаб ўтган.

Қирғизистон ҳам ушбу йўналишда ишламоқда. Очиқчасига айтиш керак, ушбу вазият иқтисодиётга таъсир қилади. Биз давлат бюджетини тежаш режимига ўтишимиз ҳамда таҳдидлар ва чақириқларга тайёр туришимиз лозим”, деб таъкидлаб ўтган Қирғизистон президенти.

Жээнбеков аҳоли соғлиғи энг устувор масала эканини алоҳида таъкидлаб ўтган. У коронавирус бўйича вазият шахсан унинг назоратида экани, ҳар соат унга давлат идораларидан маълумотлар келиб тушаётганини қайд қилиб ўтган.

Жамиятда турли миш-мишлар, уйдирмалар юрибди. Рақамлаштириш асрида тасдиқланмаган ахборот ижтимоий тармоқлар орқали тезда тарқалади. Мамлакатда коронавирус йўқлигига шубҳа қилувчилар ҳам бор. Қўшни давлат – Қозоғистонда бу касаллик қайд қилингани ортида бизда ҳам хавотирланиш кучаяди. Бу табиий жараён. Биз ишни кучайтириб, жамиятга тезкорлик ва очиқ-ойдинлик билан ахборот тақдим қилишимиз керак”, деб таъкидлаб ўтган Жээнбеков.

Қирғизистон ҳукуматининг таъкидлашича, мамлакатда айни вақтда коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда мактаблар ва олий таълим муассасалари 3 ҳафтага карантинга ёпилади