15:00 / 15.03.2020
3 534

Хитойда коронавирус билан касалланганларнинг қарийб 83 фоизи соғайиб кетди

Хитойда коронавирус билан касалланганларнинг қарийб 83 фоизи соғайиб кетди
Фото: «РИА Новости»
Хитойда янги турдаги коронавирус билан касалланганлар сони кундан-кунга камаймоқда, деб хабар берди «РИА Новости». Хитой касалхоналарига ётқизилганларнинг 82,7 фоизи тузалиб кетган, айни пайтда коронавируснинг ўлим кўрсаткичи Хитойда 3,95 фоизни ташкил этмоқда.

Катта Хитойда (материк) шу пайтгача жами 80 844 киши коронавирус билан касалланган, шулардан 66 911 нафари тузалиб кетган — жами касалларнинг 82,7 фоизи.

Эпидемия бошланганидан бери, Хубэй провинциясини ҳисобга олмаганда, Хитойнинг қолган қисмида коронавирус 13 050 кишида аниқланди, 114 та ҳолат ўлим билан тугади — 0,87 фоиз. Эпидемия ўчоғи бўлмиш Хубэй провинциясида эса 67 794 киши касалланиб, 3085 киши вафот этган, ўлим кўрсаткичи — 4,5 фоиз. Хубэй маркази Ухань шаҳрида коронавирусдан ўлим кўрсаткичи 14,91 фоизни ташкил этган.

Мамлакатда коронавирусдан ўлганлар жами сони 3199 нафарни, ўртача ўлим кўрсаткичи 3,9 фоизга тенг бўлди.

Хитойда эпидемиологик ҳолат ижобий томонга ўзгаришни бошлади, сўнгги суткада 20 нафар янги бемор аниқланди, шуларнинг 16 нафари касалликни чет элдан юқтириб келган, қолган тўртта ҳолат Хубэйда аниқланган.
ХХР соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси 12 март куни мамлакатда эпидемиянинг юқори босқичи ортда қолганини эълон қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда коронавирус билан касалланганларнинг қарийб 83 фоизи соғайиб кетди