07:20 / 17.03.2020
4 657

Лукашенконинг коронавирусга қарши «дориси»

Лукашенконинг коронавирусга қарши «дориси»
Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳукумат билан ўтказган йиғилишда қатор долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Албатта, асосий урғу коронавирус муаммосига берилди.

Лукашенконинг фикрича, коронавирусни деб ваҳима кўтариш ярамайди, беларуслар ишлашда давом этиши керак. Айниқса, бу гап қишлоқдагиларга тегишли.

«Телевизорда одамлар тракторда ишлаётганини кўриш ёқимли, ҳеч ким коронавирусни гапирмайди. У ерда ҳаммани трактор даволайди! Ҳаммани дала даволайди!», — деди Беларусь раҳбари.

Таъкидлаш керакки, бунгача Лукашенко коронавирусни деб унинг мамлакати билан чегараларни ёпган Россиядан норози бўлганди. Ахир бу мамлакатнинг иқтисодиётига зарба бўлади-ку!

«Шунга бориб етдики, бизнинг қадрдон Россия — таъкидлайман — Беларусь билан чегарасини ёпди», — хафа бўлганди Лукашенко.
Унинг фикрича ушбу қарорни ҳукумат эмас, Россия президенти чиқариши керак эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Беларусда коронавирусни юқтирганлар сони 36 нафар бўлиб, шулардан 3 нафари соғайиб кетган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенконинг коронавирусга қарши «дориси»