
Фото: РИА Новости
16 март кечки пайт Бразилиянинг Сан-Паулу штати жанубидаги Монгагуа шаҳридаги турмадан 400 га яқин маҳбус қочиб кетди.
Бу ҳақда G1 порталига таяниб Kun.uz хабар берди.
Маълум қилинишича, маҳбуслар ярим очиқ турдаги ахлоқ-тузатиш колониясидан турма ходимларини гаровга олгандан кейин қочиб кетган. Таъкидланишича. колонияда ходимлар ҳали ҳам гаровда ушлаб турилибди, полиция уларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Полиция қочоқ маҳбусларни тутиш учун ён-атрофни тинтишни бошлади.
Порталнинг таъкидлашича, Бразилия қонунчилигига кўра ярим очиқ турдаги ахлоқ-тузатиш муассасаларида қуролланган соқчилар кўзда тутилмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар