
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида коронавирус юқтириш билан боғлиқ 14 та янги ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Kazinform нашри хабар берди.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17 март соат 9:00 ҳолатига кўра, мамлакатда 13 киши коронавирус юқтирганини қайд этган эди.
«Бугун Алматида яна 3 та коронавирус рўйхатга олинганини аввал хабар қилгандик. Ҳозирда Нур-Султанда 14 янги бемор рўйхатга олинган. Ушбу беморлар карантинга ётқизилган ва улар билан алоқада бўлган шахслар билан иш олиб борилди. Улар билан алоқада бўлган ҳамма одам аниқланмоқда», - деди Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов онлайн матбуот анжуманида.
Жами беморлар сони Қозоғистонда 27 кишига етди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар