09:09 / 19.03.2020
2 890

Трамп ўзини “ҳарбий давр президенти” деб атади

Трамп ўзини “ҳарбий давр президенти” деб атади
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус эпидемияси хавфи сабабли унинг президентлигини ҳарбий даврга тўғри келган, деб ҳисоблаш мумкинлигини айтди.
Маълум жиҳатдан мен ўзимни ҳарбий давр президенти сифатида кўрмоқдаман”, деб айтган Трамп брифингда.

АҚШ президентининг бу сўзлари у 1950-1953 йиллар давом этган Корея уруши давридаги мудофаа саноати ҳақидаги қонун амал қилишини эълон қилгандан кейин янграган. Бу қонундан мақсад ҳимоя ниқоблари ва махсус кийимлар ишлаб чиқарилишини жадаллаштириш ҳисобланади.

Мен курашаётганимизни назарда тутмоқдаман. Мен бизда жуда кескин вазият юзага келганини назарда тутмоқдаман”, деб тушунтирган Трамп ўз сўзларини.

У АҚШ фуқароларининг коронавирусга қарши жонбозлик билан курашаётганларига тан берган.
Америка халқи кўп жиҳатдан ажойибдир”, деб айтган Трамп.

Айни вақтда АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 8304 нафарни, ундан вафот этганлар сони 133 нафарни ташкил қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ўзини “ҳарбий давр президенти” деб атади