15:33 / 19.03.2020
4 063

Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 44 нафарга етди

Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 44 нафарга етди
Коронавирус инфекциясини янги юқтирганларнинг етти нафари Қозоғистон пойтахтида қайд этилди. Касалланганларнинг умумий сони 44 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

«Нурсултон шаҳрида яна 7 кишида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати қайд этилди. Ҳозирги кунда мамлакатда 44 та коронавирус ҳолати рўйхатга олинган», — деб ёзади «РИА Новости».

Пресс-релизда ёзилишича, коронавирусга чалинганларнинг 19 таси Олмаотада, 25 таси Нурсултонда қайд этилган.
Бугундан Нурсултон ва Олмаотада коронавирус туфайли карантин жорий этилди. 16 мартдан бери мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 44 нафарга етди