07:27 / 20.03.2020
4 439

Италияда коронавирус қурбонлари сони Хитойдан ҳам ошиб кетди

Италияда коронавирус қурбонлари сони Хитойдан ҳам ошиб кетди
Фото: «Kurir.rs»
Италияда бир кеча-кундузда 427 киши ҳаётдан кўз юмиб, коронавирус қурбонлар сони 3405 тага етди, бу вақт мобайнида қарийб 4,5 минг киши касалликни юқтирди, деб хабар берди «РИА Новости»га таяниб "Хабар" нашри.

Шу тариқа Италияда коронавирус қурбонлар сони Хитойдан ҳам ошиб кетди. Аввалроқ ХХР соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмита раҳбари мамлакатда коронавирус қурбонлар сони 3245 тага етганини маълум қилганди.

«Бугун 415 киши тузалиб, уларнинг сони 4440 нафарга етди», — деди Италия фуқаро мудофааси хизмати раҳбари Анжело Боррелли кечки брифингда.

Айни вақтда қарийб 33,2 минг италиялик коронавирусни юқтирган бўлиб, бир кеча-кундузда бу кўрсаткич 4,5 мингтага кўпайган. Чоршанба куни касалланганлар сони 2,7 мингтага ошиқ бўлди, авваллари бир кеча-кундузда кўпи билан 3 мингтани ташкил этаётганди.

«Афсуски, бугуннинг ўзида 427 та ўлим ҳолати қайд этилди», — дейди Боррелли. Шу тариқа Италияда COVID-19 қурбонлари сони 3405 тага етди. Яқинда ўлим ҳолати рекорд 475 тага кўпайгани қайд этилди. Борреллининг сўзларига кўра, вафот этганлар билан қўшиб ҳисоблаганда касалланганларнинг умумий сони 41 минг кишидан ошади. Яқинда бу кўрсаткич 35,7 минг кишини ташкил этганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италияда коронавирус қурбонлари сони Хитойдан ҳам ошиб кетди