18:28 / 20.03.2020
4 005

АҚШ аҳолига пул тарқатишни бошлайди

АҚШ аҳолига пул тарқатишни бошлайди
АҚШ Молия вазирлиги коронавирус туфайли иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари бўйича таклифларни эълон қилди.
Фото: REUTERS
РИА «Новости» хабарига кўра, унда америкаликларга 500 миллиард доллар миқдорида нақд пул тарқатиш кўзланган.
«Солиқ тўловчиларга 6 апрелдан бошлаб 250 миллиард доллар, 18 майдан бошлаб эса яна 250 миллиард доллар нақд пул тарқатиш учун молиявий маблағ ажратиш таклиф қилинади. Тўловлар Солиқ хизмати ва Фискал хизматлар бюроси томонидан амалга оширилади», — дейилади вазирликнинг меморандумида.

Тўловлар миқдори солиқ тўловчиларнинг даромадига муқобил бўлиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, Молия вазирлиги кичик бизнесни кредитлаш учун 300 миллиард доллар, иқтисодиётнинг муаммоли соҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 150 миллиард доллар ва эпидемиядан энг кўп зарар кўрган авиация соҳасига 50 миллиард доллар ажратади.

Президент Дональд Трампнинг бош иқтисодий масалаҳатчиси Ларри Кудлоу сўзларига кўра, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш пакети рекорд даражадаги 1,3 трлн долларга тенг бўлади. Бу эса 2008-2009 йиллардаги молиявий инқироз оқибатларини бартараф қилишга йўналтирилган маблағлардан деярли 2 баробар кўпдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ аҳолига пул тарқатишни бошлайди