09:49 / 26.03.2020
709

Ангела Меркелда коронавирус аниқланмади

Ангела Меркелда коронавирус аниқланмади

Фото: Reuters
Коронавирусга чалинган шифокор билан алоқада бўлган Германия канцлери Ангела Меркелнинг коронавирусга топширган иккинчи тести ҳам унда вирус йўқлигини кўрсатди. Бу ҳақда Германия ҳукумати расмий вакили Штеффен Зайберт маълум қилди.

Меркелга 20 март куни пневмококк инфекциясидан эмдори қилган шифокор коронавирусга чалингани аниқланган. Меркель икки кундан кейин бундан хабар топгач, карантинга кетганди.

Зайбертнинг айтишича, Германия канцлерида коронавирус аниқланмаган бўлса-да, у карантинда қолиб, мамлакатни масофадан бошқаришни давом эттиради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)