22:08 / 26 марта 2020
3 769

Хитойлик эксперт Италиянинг коронавирусга қарши курашдаги асосий хатоларини айтди

Хитойлик эксперт Италиянинг коронавирусга қарши курашдаги асосий хатоларини айтди
Фото: Getty Images / AFP
Хитойлик шифокорнинг фикрича, атрофдагиларга касаллик юқтиришда давом этаётган беморлар устидан етарлича назорат ўрнатилмаган.
Италияда бўлиб турган хитойлик эксперт-эпидемиологларнинг иккинчи гуруҳи раҳбари, Чжэцзян тиббиёт университети қошидаги биринчи клиника вице-президенти Цю Юньцин Италияда коронавирус юқтирганлар сони кўпайиб кетишига инфекция манбасининг топилмагани сабаб бўлганлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, энг катта муаммо мана шунда. Реагентлар ва тест ўтказиш учун тиббиёт ходимлари етишмаслиги мавжуд. Бундан ташқари, жуда кўпчилик тиббий текширувдан ўтказилмаган. Мана шу нарса эпидемия манбаси топилмаслигига олиб келган.

Шифокорнинг фикрича, атрофдагиларга касаллик юқтиришда давом этаётган беморлар устидан етарлича назорат ўрнатилмаган. У шунингдек, касаллик юқтирганларнинг барчасини аниқлаш ва уларни изоляция қилиш кераклигини таъкидлади.

Хитойлик экспертлар коронавирусга чалинганлар даволанаётган шифохоналарда ҳам бўлди. Цюнинг сўзларига кўра, шифокорлар касаллик тўғрисида кам маълумотга эга, палаталарда эса бир неча юзлаб беморлар жойлаштирилган.

У хитойлик экспертлар берадиган воситалар ва тажриба италиялик шифокорларга ёрдам беришига умид қилди. Улар ўзлари билан анъанавий хитой табобатида қўлланиладиган дори-дармонлар ҳам олиб келган.

Охирги маълумотларга кўра, Италияда коронавирусга чалинганлар сони 74 минг нафардан ошиб кетган, 7500дан ортиқ киши вафот этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)