Covid-19 вирусини юқтирган биринчи хитойлик бемор Ухандаги Хуанан денгиз бозорида сотувчилик қиладиган Вей исмли аёл бўлиб чиқди. Таъкидланишича, у қандай қилиб инфекцияни аниқ юқтирганлиги ҳозиргача номаълум. Бу ҳақда РИА Новостига таяниб "Даракчи" хабар бермоқда.
Нашр, шунингдек, биринчи юқтирганлар рўйхати билан танишишга муваффақ бўлди. Ушбу маълумотларга кўра, Хуанан бозорига 24 киши ташриф буюрган, уларнинг тўрттаси худди шу оиланинг аъзолари.
Маълум бўлишича, Вей узоқ вақт бозор яқинида яшаган. У ўзида юқори ҳароратни сезиб, уйининг биринчи қаватидаги клиникага мурожаат қилган.
Унинг сўзларига кўра, нормал ҳолатларда шамоллашни енгиб тезда тузалиб кетган. Аммо бу сафар хавотирга тушади, чунки ҳатто уколлар ҳам касалликдан халос бўлишга ёрдам бермайди. Aёл бошқа клиникага мурожаат қилганида, у ерда ҳам унга ёрдам бериша олмаган.
16 декабрь куни Вей Хуанжун Фан-Технология Университетининг “Wuhan Union Hospital” касалхонасига етиб келган ва шифокорлар унда коронавирус борлигини тасдиқлашган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди