06:00 / 28.03.2020
2 981

Швейцарияда бойларга карантин учун ҳашаматли квартиралар таклиф этилмоқда

Швейцарияда бойларга карантин учун ҳашаматли квартиралар таклиф этилмоқда
Фото: «Lebijou.com»
Швейцариядаги Le Bijou Hotel & Resort меҳмонхоналар тармоғи коронавирус туфайли карантинга олинган бадавлат мижозларига COVID-19 Service деб номланган янги хизматдан фойдаланишни таклиф этмоқда, деб ёзмоқда Bloomberg.

Меҳмонхоналар тармоғи хусусий тиббий хизмат билан ҳамкорликда пулдор мижозларига овқат етказиб бериш, тиббий хизматлар, коронавирус бор-йўқлигини текширувчи тестни ичига олган ҳашаматли ҳаёт тарзини таклиф қилишга тайёрлигини билдирган.

Бунда барча мижозлар тўлиқ изоляция қилинади.
Цюрих, Цуг ва Люцерндаги ҳашаматли квартиралар янги эгаларини кутмоқда, дейилади хабарда.

Квартира ва номерларда бир сутка яшаш 200 франкдан 800 франккача (210 доллардан 840 долларгача) баҳоланмоқда.
Le Bijou Hotel & Resort бундай номерлардан 42 та тайёрлаб қўйган. Қайд этилишича, уларнинг ярми аллақачон мижозларга хизмат кўрсатмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швейцарияда бойларга карантин учун ҳашаматли квартиралар таклиф этилмоқда