Қозоғистонда илк марта аёл киши вилоят ҳокими этиб тайинланди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев вилоят ҳокими лавозимига аёл кишини тайинлади. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати хабар берди.
"Абдилкаликова Гулшара Наушаевна Қизилўрда вилояти ҳокими этиб тайинлансин", дейилади президентнинг фармонида.
Тоқаевнинг маслаҳатчиси Ерлан Кариннинг сўзларига кўра, президент аввалроқ партия рўйхатларининг 30 фоизи ёшлар ва аёллардан бўлсин деган ғояни илгари сурган эди. Бу ҳақда қонун лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилди.
Абдилкаликова Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси депутати бўлган. Унгача Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири, Президент маслаҳатчиси, Бош вазир ўринбосари, Давлат котиби лавозимларида ишлаган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!"Абдилкаликова Гулшара Наушаевна Қизилўрда вилояти ҳокими этиб тайинлансин", дейилади президентнинг фармонида.
Тоқаевнинг маслаҳатчиси Ерлан Кариннинг сўзларига кўра, президент аввалроқ партия рўйхатларининг 30 фоизи ёшлар ва аёллардан бўлсин деган ғояни илгари сурган эди. Бу ҳақда қонун лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилди.
Абдилкаликова Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси депутати бўлган. Унгача Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири, Президент маслаҳатчиси, Бош вазир ўринбосари, Давлат котиби лавозимларида ишлаган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…