14:44 / 28.03.2020
3 198

Қозоғистонда коронавирус юқтирган 13 киши соғайиб, уйига жавоб берилди

Қозоғистонда коронавирус юқтирган 13 киши соғайиб, уйига жавоб берилди
Қозоғистонда коронавирус инфекцияси бўйича 28 март 11:50 ҳолатига кўра, ушбу касалликдан даволаниб чиққанлар сони 13 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб хабар бермоқда.

Нур-Султонда 11 киши, Алматида 2 киши даволаниб чиққан.

Айни пайтда қайд этилган жами ҳолатлар сони эса 204 тани ташкил қилмоқда. Жумладан, Нур-Султонда - 117 киши, Алматида - 58 киши, Қарағандида - 4 киши, Жамбил вилоятида - 3 киши, Атирау вилоятида - 4 киши, Ақмола вилоятида - 5 киши, Чимкентда - 2 киши, Шарқий Қозоғистон вилоятида - 2 киши, Алмати вилоятида - 4 киши, Ақтўбе вилоятида - 1 киши, Шимолий Қозоғистон вилоятида - 1 киши, Павлодар вилоятида - 1 киши, Манғистау вилоятида - 1 киши, Қизилўрда вилоятида - 1 киши рўйхатга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда коронавирус юқтирган 13 киши соғайиб, уйига жавоб берилди