20:40 / 28.03.2020
4 844

Коронавирусга қарши курашишни Сингапур ва Жанубий Кореядан ўрганиш керак

Коронавирусга қарши курашишни Сингапур ва Жанубий Кореядан ўрганиш керак
Фото: «РИА Новости»
«Келгуси 20 йил» онлайн-форумида қатнашган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкитлотининг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович Сингапур ва Жанубий Кореянинг коронавирус тарқалишига қарши курашиш тажрибасини намуна қилиб кўрсатди. Бу ҳақда «РИА Новости» ёзмоқда.

«Сингапур ва Жанубий Корея тажрибаси — энг яхши намуна (коронавирус тарқалишига қарши курашишда). Вирус аниқланиши билан унинг йўлларини тўсиб қўйишди, тестлар олишди, эпидемияга қарши курашиш бўйича анъанавий тамойилларга риоя қилишди», — деди Вуйнович.
ЖССТ вакилининг таъкидлашича, Жанубий Корея жамиятдаги юқори даражадаги интизом эвазига коронавирус кенг тарқаб кетишининг олдини олди.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси пандемияга айланганини расман эълон қилганди.
«Worldometers»дан олинган энг сўнгги маълумотга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 617 351 нафарга етди, шулардан 28 377 нафари вафот этган, 137 336 нафар бемор соғайиб кетган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусга қарши курашишни Сингапур ва Жанубий Кореядан ўрганиш керак