17:50 / 29.03.2020
3 275

UFC чемпиони Жон Жонс қандай ҳибсга олинди? (видео)

UFC чемпиони Жон Жонс қандай ҳибсга олинди? (видео)
Фото: Twitter
UFC’нинг ярим оғир вазн тоифасидаги чемпиони Жон Жонснинг (26-1-0, 10 КО) Албукерке шаҳри полицияси томонидан ҳибсга олиниши тасвирланган видео эълон қилинди.
Бир неча кун аввал Жонс маст ҳолатда автомобиль бошқаргани учун ҳибсга олинганди. Мазкур жараён вақтида яккурашчи қаршилик кўрсатмаган.

«Ақлдан озиш мумкин. Мен шунчаки, уйсиз одамларга яхшилик қилдим. Кўчани айланиб келмоқчи эдим. Сўнгги икки ҳафта ичида биринчи марта машина ҳайдаяпман. Бошпанасиз йигитларни кўрдим, уларга яхши муомала қилдим, уларга одамлардек муносабатда бўлдим», — дейди Жонс.

Аввалроқ Албукерке шаҳрида (АҚШ, Ню-Мексико штати) отишма юз бергани ҳақида хабар қилинганди. Жонс эса тўппончадан ўқ узганини рад этган.

Жонс 8 апрель куни суд олдида жавоб беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » UFC чемпиони Жон Жонс қандай ҳибсга олинди? (видео)