06:25 / 30.03.2020
3 247

Нью-Йоркда қўшни яшовчи йигит ва қиз карантин ҳамда оқ мушук туфайли танишиб олди

Нью-Йоркда қўшни яшовчи йигит ва қиз карантин ҳамда оқ мушук туфайли танишиб олди
Фото: Esquire
Нью-Йоркда бир-бирига қарама-қарши уйларда яшовчи йигит ва қиз карантин пайтида танишиб олди, деб ёзади Esquire.
Катта оқ мушуги бор CBS телеканали муҳаррири Крис Тауэрс бир куни рўпарадаги деразага «Салом! Оқ мушукнинг лақаби нима?» деб ёзилган қоғоз ёпиштирилганини кўриб қолди.

Тауэрс қоғоз олиб, унга «Дэвид Боуи» деб мушукнинг исмини ёзди ҳамда деразасига ёпиштириб қўйди. У ёзишмалар расмини Twitter’даги саҳифасига жойлаштириб, бу ҳолат унинг кайфиятини кўтарганини ёзиб қолдирди. Унинг пости 650 мингтадан кўпроқ лайк тўплади.

Фото: Esquire

Фото: Esquire

Фото: Esquire
У, шунингдек, мушугининг бир нечта расмини тармоққа жойлаштирди.
Ижтимоий тармоқлар туфайли Криснинг қўшнисининг исми Лиззи Бартлет эканлиги ойдинлашди.
Лиззининг уйидан у ёпиштирган қоғоз мана шундай кўринади:

Фото: Esquire
Тауэрс Twitter орқали Бартлетга пандемиядан сўнг учрашишни таклиф қилди. Қиз рози бўлди.
Лекин бу ҳаммаси эмас! Лиззининг саволига яна бир қўшниси жавоб қайтарди. Тауэрс яшайдиган уйнинг пастки қаватидаги деразага «Унинг исми Ванилла Айс» деб ёзилган қоғоз ёпиштириб қўйилди.

Фото: Esquire

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нью-Йоркда қўшни яшовчи йигит ва қиз карантин ҳамда оқ мушук туфайли танишиб олди