10:55 / 30.03.2020
2 335

Трамп коронавирусдан 200 минг америкаликнинг ўлиши “яхши натижа” бўлишини айтди

Трамп коронавирусдан 200 минг америкаликнинг ўлиши “яхши натижа” бўлишини айтди

Фото: AP Photo/Patrick Semansky
АҚШ ҳукумати коронавирус тарқалишига қарши ҳеч қандай чоралар кўрмаганда, вирусдан 2 млндан кўпроқ америкалик ўлган бўларди. АҚШ президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, шу сабабли коронавирусдан 100 мингдан 200 минггача америкаликнинг ўлишини яхши натижа деб аташ мумкин.

Агар биз ўлимлар сонини 100-200 минг нафаргача камайтира олсак, демак биз яхши ишлаган бўламиз”, деб айтган Трамп ва баъзи прогнозларга кўра ўлимлар сони 2,2 млн нафаргача етиши мумкинлигини эслатиб қўйган.

Оқ уй раҳбари АҚШда коронавирусдан ўлим энг юқори даражага икки ҳафта ичида етишини, мамлакат пандемиядан кейин 1 июндан тиклана бошлашини кутаётганини айтган.

Трамп, шунингдек, коронавирус пандемиясига қарши чораларни 30 апрелгача узайтиришга қарор қилган.
АҚШ президентининг таъкидлашича, АҚШда коронавирусдан ўлим ҳолатлари 12 апрелдан кейин камая бошлаши керак.

Президент барча америкаликларнинг шифокорлар тавсияларига амал қилишлари муҳимлигини таъкидлаб ўтган.
Ғолиб бўлишдан олдин ўзини ғолиб деб эълон қилишдан ёмонроғи йўқ”, деб айтган Трамп.

Айни вақтда АҚШ касалланганлар сони бўйича дунёда 1-ўринга чиқди. Мамлакатда коронавирусдан касалланганлар сони 142 минг нафарни, вафот этганлар сони деярли 2,5 минг нафарни ташкил қилмоқда.

Трамп коронавирус
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)