11:15 / 30.03.2020
2 038

АҚШ нефти 2002 йилдан бери илк бор 20 доллардан арзонлашиб кетди

АҚШ нефти 2002 йилдан бери илк бор 20 доллардан арзонлашиб кетди
Фото: Nick Oxford/Reuters
АҚШнинг WTI туридаги нефти Лондондаги ICE биржасидаги савдолар вақтида 2002 йилдан бери илк бор 20 доллардан арзонлашиб кетди.
WTI нефти нархи 8,5 фоизга тушиб кетиб, 19,48 долларгача арзонлашган. Бироқ сал ўтиб унинг нархи бироз кўтарилиб, 20,4 долларга етган.

Савдолар вақтида Brent туридаги нефть ҳам 7,9 фоизга арзонлашиб, бир баррели 23,01 долларни ташкил қилган.
Нефть нархи дунёда коронавирусга чалинганлар сони тобора кўпайиб бораётгани ортидаги хабарлар сабабли пасаймоқда.

27 март куни Brent нархи психологик нуқтадан – бир баррели учун 25 доллардан пастроққа тушиб кетган. Бунга 6 март куни ОПЕК+ битими иштирокчилари – Россия ва Саудия Арабистони нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича келишув муддатини узайтириш бўйича келиша олишмагани сабаб бўлган.

Россия битимнинг жорий шартлари сақланиб қолишини, Саудия Арабистони эса қазиб олишни янада камайтиришни таклиф қилган. Икки давлат келиша олмагани сабабли 1 апрелдан нефть қазиб олишга чекловлар амал қилишдан тўхтайди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, вазият шунгача бордики, АҚШда нефтга талаб пасайиб кетгани сабабли унинг нархи 0 қийматдан тушиб кетди. Нефть олувчи компаниялар истеъмолчиларга нефтни тўлиб-тошган омборлардан олиб чиқиб кетишлари учун ёнидан 19 центдан ҳақ тўлашига тўғри келмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ нефти 2002 йилдан бери илк бор 20 доллардан арзонлашиб кетди