
Фото: «РИА Новости»
Коронавирус инфекцияси ҳаддан ташқари кенг тарқалиб кетди. Энди бутунлай йўқолмаслиги эҳтимолдан холи эмас, деб ҳисоблайди Сеченова университети тиббий паразитология, тропик ва трансмиссив касалликлар институти директори Александр Лукашев. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, COVID-19 ни тўлиқ бартараф этилган атипик пневмония билан таққослаб бўлмайди.
«У йўқолмайди, аллақачон жуда кенг тарқалишга улгурди, осон юқади, дунёнинг барча мамлакатларида бор. Бу вирус биз билан бир умр қолиши эҳтимолдан холи эмас», — дейди шифокор «Говорит Москва» радиостанциясига берган изоҳида.
Лукашев, шунингдек, келгусида коронавирус ижтимоий хавф бўлиб қолмаслигини ҳам тахмин қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар