10:47 / 31.03.2020
3 895

Коронавирусни юқтирган аёл бошида нималарни ҳис қилганини ҳикоя қилиб берди

Коронавирусни юқтирган аёл бошида нималарни ҳис қилганини ҳикоя қилиб берди
Фото: «NIAID-RML»
АҚШнинг Висконсин штатида истиқомат қилувчи аёл коронавирусни юқтиргач, касаллик пайтида тортган азобларини «Twitter»да ифодалаб берди.
Эми Ширсель Европага қилган сафаридан сўнг нохушликни ҳис қилган.

«Бошида бир-икки кун аломатлар унчалик сезилмади. Иситмам чиқди, енгил йўтал, эт увушиши, бош оғриғи ва тумов пайдо бўлди», — деб ёзади у 28 март куни. Сўнгра аёлда уйқу ва иштаҳа билан боғлиқ муаммолар келиб чиққан. Коронавирус таҳлил натижалари тасдиқлангандан сўнг, тўртинчи куни 22 ёшли америкалик аёл кўнгил айниши, нафас сиқишидан қийнала бошлаган, тана ҳарорати 39 даражага кўтарилган.

Бир кундан кейин, Ширсель юришга қийнала бошлагандан сўнг «Тез ёрдам»ни чақирган. Тиббиёт ходимлари уни шифохонага олиб кетишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусни юқтирган аёл бошида нималарни ҳис қилганини ҳикоя қилиб берди