06:00 / 01.04.2020
2 407

Америкада телебошловчи коронавирус ҳақида гапираётганида йиғлаб юборди (видео)

Америкада телебошловчи коронавирус ҳақида гапираётганида йиғлаб юборди (видео)
Фото: YouTube
Америкалик телебошловчи Хода Котб янгиликлар дастурида коронавирус ҳақида гапираётганида йиғлаб юборди, деб ёзади CNN.
Бошловчини америкалик футболчи Дрю Брис билан суҳбат таъсирлантирган.

Қайд этилишича, Дрю Брис коронавирусга қарши курашиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун Луизиана штатига беш миллион доллар ажратган.

Котб спортчининг сахийлиги учун миннатдорлик билдириб, унинг бу иши бошқаларга ҳам ўрнак бўлиши мумкинлигини айтган. «Дрю, биз сени яхши кўрамиз!», деган бошловчи футболчига ва кўзёшларини тийиб туролмаган.

Котб йиғлаб юборгани учун томошабинлардан кечирим сўраган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкада телебошловчи коронавирус ҳақида гапираётганида йиғлаб юборди (видео)