11:25 / 02.04.2020
3 426

Бир хил образда бир неча марта кўриниш беришдан уялмайдиган таниқли ва бадавлат аёллар

Бир хил образда бир неча марта кўриниш беришдан уялмайдиган таниқли ва бадавлат аёллар
Аксарият аёллар севимли кийимларини бир неча йиллар мобайнида кийиб юради. Машҳур ва бадавлат аёллар орасида ҳам омма олдига бир марта кийиб чиққан кийимида яна кўриниш беришдан уялмайдиганлари ҳам бор. Cosmopolitan нашри битта образни бир неча марта такрорлаган таниқли аёллар ҳақида мақола чоп этди.

Кейт Мидлтон

Фото: Cosmopolitan
Кейт Мидлтон 2017 йилнинг феврали, 2011 йилниинг феврали ва 2014 йилнинг августида бир хил кийимда кўриниш берган.
Унинг эгнида Luisa Spagnoli брендининг қизил костюми.

Хейли Болдуин

Фото: Cosmopolitan
Хейли ўзига хос услуби билан доим бошқалардан ажралиб туради. У Yeezy костюмида икки марта кўринган.

Селена Гомес

Фото: Cosmopolitan
Нафис мовий рангли ушбу кўйлакни Селена 2017 йил сентябрь октябрь ойларида эгнидан қўймай кийган. Маълумот учун, ушбу рангдаги кийимлар ҳозир ҳам урфда.

Жейн Фонда

Фото: Cosmopolitan
Жейн YSL брендининг ушбу костюмига қаттиқ боғланиб қолгани учун бир неча тадбирлар ҳамда кечаларга шу кийимда борган.

Хелена Бонем Картер

Фото: Cosmopolitan
Хелена айнан шу образ унга жуда ярашганини англаган ҳолда тортинмасдан унда бир неча марта кўринган.

Софи Лорен

Фото: Cosmopolitan
Софи Лорен «Олтин глобус» тақдимоти ва Италия бирлиги юбилейида ҳам айнан битта образда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бир хил образда бир неча марта кўриниш беришдан уялмайдиган таниқли ва бадавлат аёллар