
Фото: Getty Images
Хитойнинг COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши бошланган Ухань шаҳрида яшовчи Тагир Измаилов шаҳардаги айни пайтдаги вазият ҳақида гапириб берди, деб хабар бермоқда RTга таяниб Дарё нашри.
Унинг айтишича, 8 апрелга қадар ҳамма ҳам метро хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас. «Мобил телефонингизда карантин пайтини ҳеч қандай касалликларсиз ўтказганингизни, яъни вирусдан холи эканингизни кўрсатувчи профайлни кўрсатишингиз керак», — дейди у.
Унинг таъкидлашича, шаҳарда ҳеч ким ниқобсиз юрмайди, мегаполисда ҳали ҳам рухсатнома асосида кириш-чиқиш тизими амал қилмоқда.
«Яъни шаҳар ҳали тўлиқ очилгани йўқ, лекин бунга оз қолди — 1 ҳафта… Айтиш мумкинки, Хитой менталитетининг ўзига хослиги ҳукуматга қўл келди. Айнан бугун кўчага чиққанимда ҳақиқатан ҳам анча одам уйда ўтирганини англадим. 14 миллион аҳолига эга шаҳарда 2 ҳафтача олдин атиги бир жуфт машина, бир жуфт одам бор эди холос», — дейди Измаилов.
Эслатиб ўтамиз, Хитой ҳукумати шаҳарга кириш-чиқишни коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 22 январь куни ёпиб қўйганди. Хубэй провинцияси соғлиқни сақлаш қўмитаси 25 март куни ярим тундан бошлаб провинцияга кириш-чиқишда чекловлар олиб ташланганини маълум қилган. Фақат Ухань шаҳригина ҳозирча бундан мустасно. Карантин режимини 8 апрелда олиб ташлаш режалаштирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар