
Фото: AP
Италиянинг Павия провинциясида (Ломбардия региони) коронавирусга чалинганларни ундан соғайиб кетганларнинг қон плазмаси (қоннинг суюқ қисми) билан даволаш бошланди. Бу ҳақда ANSA ахборот агентлиги хабар берди.
“Баъзи беморлар коронавирусдан соғайганларнинг антитаналарга эга қон плазмасини олишди”, дейилган хабарда.
Таъкидланишича, Павияда биринчилардан бўлиб коронавирусга чалинган эр-хотин шифокор ҳозирда даволанаётган беморлар учун қон донори бўлишган.
Аввалроқ хитойлик шифокорлар соғайиб кетганлар қонида коронавирусга қарши антитаналар топилгани сабабли уни касалларга қуйиш яхши самара беришини маълум қилишганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар